Неймар Европага қайтмайдиган бўлди

CHERY AUTO

"Сантос" клуби Неймар билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Ҳужумчининг янги меҳнат шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган, бу ҳақда Бразилия клуби матбуот хизмати хабар берди. Аввалги шартнома 31 декабрда ўз кучини йўқотган эди.

Tecno

Неймар 2025 йилнинг январида ўзининг қадрдон "Сантос" жамоасига қайтди. 33 ёшли футболчи жамоага Бразилия А Сериясидан тушиб кетишдан қутулиб қолишга ёрдам берди ва мавсумнинг сўнгги ўйинларида, жамоада қолиш масаласи ҳал бўлганида, юлдуз ҳужумчи жароҳатига қарамай, ўзини ёрқин кўрсатди. Мавсум якунида футболчининг тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказилди, тикланишнинг аниқ муддати ҳали ошкор этилмаган.

5 февраль куни Неймар 34 ёшга тўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!