Неймар ҳам, бўлди кетаман, деди!
ПСЖнинг бразилиялик легионери Неймар ҳам ёзги трансфер бозори якунлангунга қадар Парижни тарк этишга қарор қилди.
L’Equipe нашрининг таъкидлашича, 31 ёшли ҳужумчи клуб президенти Нассер Ал-Хелаифийга ўз мақсадини айтган ва уни трансферга қўйишларини сўраган.
Европа нашрлари Неймар “Барселона”га қайтмоқчи эканини ёзмоқда. Каталония клуби хўжайини Жоан Лапорта машғур юлдузни ортга қайтаришга тайёр.
Бироқ, Неймарнинг трансферига бош мураббий Хави Эрнандес қаршилик қилмоқда. Бу мутахассис бразилиялик футболчи жамоанинг ички муҳитини бузишидан хавотирга тушяпти.
Фикрлар