Неймар машғулотларга қайтди
Бразилия терма жамоаси мухлислари учун хушхабар. The Touchline нашри ёзишича, жамоанинг етакчи ҳужумчиси Неймар сешанба куни яна майдонга қайтиб, машғулотларни бошлади.
Шу билан бирга, Неймарнинг машғулотларга қўшилгани унинг яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушишини кафолатламайди. 34 ёшли форвардга расмий ўйинлар учун зарур бўлган спорт формасини тўлиқ тиклаш учун ҳали вақт керак.
Аввалроқ Неймар жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Бразилия терма жамоасининг барча учта учрашувини ўтказиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг илк турида Бразилия Марокко терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Фикрлар