Неймар машғулотларга қайтди
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар яна тўлиқ машғулотларга қайтди. Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар берди.
Аввалроқ Неймар жамоа билан фақат қисман шуғулланаётган эди. Энди эса 34 ёшли форвард умумий гуруҳ билан тўлиқ ҳажмда машғулот ўтказмоқда.
Неймар жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасининг дастлабки икки учрашувини ўтказиб юборганди. У Марокаш (1:1) ва Гаитига (3:0) қарши ўйинларда майдонга тушмади. Эндиликда эса юлдуз ҳужумчининг Шотландияга қарши баҳсда майдонга тушиш эҳтимоли ортаётгани айтилмоқда.
Шотландия ва Бразилия терма жамоалари ўртасидаги беллашув 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:00 да старт олади.

Фикрлар