Неймар: Месси билан жаҳаннамдан ўтдик
Бразилиялик футбол юлдузи ПСЖдаги фаолияти ҳақида гапирди. У “Барселона”да ўзи билан бирга ўйнаган Лионель Месси учун ҳам Париждаги ҳаёти қийин кечганини айтди.
- Месси ўтган мавсумда танганинг икки томонини кўрди. Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, ўзини жаннатга тушгандек ҳис қилди.
ПСЖдаги ҳаёти эса, жаҳаннамдагидек бўлди. Мен учун ҳам шундай бўлди.
Жаҳлимизни чиқаргани шуки, биз бу жамоага ҳуштакбозликни эшитгани учун эмас, балки ўзимизни энг яхши томондан кўрсатиб, чемпион бўлишни истагандик. Шу боис, биз бирлашгандик. Афсуски, мақсадимизга ета олмадик.
Менимча, парижда Мессига адолатсизлик қилишди. Футбол нуқтаи назаридан у бунақа муносабатга лойиқ эмас эди, - деди Неймар.
31 ёшли Неймар ПСЖда олти йил давом этган фаолиятини якунлаб, Саудия Арабистонига кўчиб ўтди. Лионель Месси Парижда икки йил тўп тепганидан кейин АҚШга кўчиб кетди.
Фикрлар