Неймар: ПСЖ ютқазганидан хафаман, аммо улар билан фахрланаман

 

ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Неймар “Реал”га қарши кечган Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди.

Парижликлар Мадридда ўтган беллашувда 1:3 ҳисобида, ўз майдонида эса 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

“Бугун мағлубиятга учраганимиздан хафаман. Майдонга тушиб жамоадошларимга ёрдам бера олмаганим эса мени унданда қийнади. ПСЖ “Реал” билан ўйинда бор кучини берганидан фахрланаман”, – деб ёзди Неймар “Инстаграм”даги саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жароҳати туфайли “Реал”га қарши жавоб ўйинида майдонга туша олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!