Неймар жарроҳ столига ётади

 

ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Неймар шу ҳафта якунида жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади. Бу ҳақда парижликлар матбуот хизмати маълум қилмоқда.

ПСЖ ва Бразилия термаси шифокорлари маҳоратли футболчи жарроҳ столига ётиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилди. Неймар ўз ватанида, миллий терма шифокори Родриго Ласмар томонидан операция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи “Марсель”га қарши (3:0) Франция чемпионати 27-тури ўйинида тўпиғидан жароҳат олганди.

Неймар 6 март куни бўлиб ўтадиган “Реал”га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинида майдонга туша олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!