Неймар “Реал”нинг “сири”ни очиб ташлади

TIGGO 2 PRO

Бразилия терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчи Неймар 2013 йили “Сантос”дан Европага кўчиб ўтган эди.

Ўшанда ёш юлдуз Испания чемпионати грандларидан таклиф олган ва “Реал”ни эмас, мадридликларнинг ашаддий рақиби “Барселона”ни танлаган.

Ҳозир “Сантос”га кўчиб борган 33 ёшли машҳур юлдуз ўша танлови тафсилотларини очди.

- “Реал”нинг таклифи ақлбовар қилмас даражада бўлган, улар менга ўзим истаган барча нарсага эга бўлишим мумкинлигини ваъда қилишган. Лекин юрагим “Барса”га етаклаган.

Агар “Реал”ни танлаганимдан уч баравар кўпроқ маош олардим. Чунки Флорентино Перес дом мени қадрлаган.

Лекин ўша даврда “Барселонада Роналдиньо ўйнаган, ўзим Лионель Месси билан бирга тўп тепишни истаганман, - деди Неймар.

Неймар 2013-2017 йиллар давомида Каталония суперклуби сафида 186 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 105 та гол ва 76 та ассист расмийлаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
01/03/2025 16:38
Спортс, уз. мухбирлари, сарлавхаларниям сикиб ташлайсизларда)
Baxil Alihuja
01/03/2025 09:11
сарлавхани уйлаб куйинглар.
нимани очиб ташлабди