Неймар “Сантос”да қайси рақамни олди?

  • 1 февраль, 06:59
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

12 йиллик танаффусдан кейин яна фаолиятини ўзини тарбиялаган “Сантос”да давом эттирадиган Неймар ўзига рақам танлади.

32 ёшли юлдуз футбол қироли Пеле ўйнаган 10-рақамни танлади.

- Қирол Пеле, сенинг истагинг биз учун қонун. Футбол тахти ва  тожи доим сеники бўлади. Хотиранг абадий. Лекин 10-рақам...

“Сантос” ва жаҳон футболи учун аҳамияти катта бўлган 10-рақамли либосни кийиш мен учун шараф. Сенинг афсонангни давом эттириш учун қўлимдан келганини қилишга ваъда бераман, қирол Пеле, - деди Неймар.

Неймар профессионал фаолиятини айнан “Сантос”да бошлаган. 2009-2013 йиллар давомида бу клубда 225 та учрашув ўтказиб, 136 та гол ва 64 та ассист муаллифи бўлган. Энди тажрибали ҳужумчи бу статистикани давом эттириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!