Неймар хатосидан пушаймон
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар кейинги йилларда бир неча маротаба “Барселона”га қайтишга уринган.
Sport нашрининг ёзишича, 31 ёшли ҳужумчи “Камп Ноу”ни тарк этганидан қаттиқ пушаймон бўлган ва ПСЖга ўтганини хато, деб тан олган.
2017 йили парижликлар Неймар учун каталонияликларга 222 миллион евро тўлаган ва бу кўрсаткич ҳамон мутлақ рекорд ҳисобланади. Ўшанда бразилиялик юлдуз клуб хўжайинлари билан жанжаллашиб қолган ва шошилинч равишда ПСЖга кўтиб кетганди.
Ўтган ёз ҳам ПСЖдан кетиши аниқлашиб қолган Неймар Каталонияга қайтишга тайёр эканини билдирди. Бироқ Хави Эрнандес уни ўз жамоасига чақиртиргани йўқ.
Натижада Неймар “Ал-Ҳилол” таклифини қабул қилишга мажбур бўлди.
Фикрлар