Неймар яна норози

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Сантос» Бразилия кубогида кутилмаган тарзда мусобақани тарк этди. Неймар жамоаси илк учрашувда «Палмейрас»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган, жавоб баҳсида эса ҳисобни тенглаштиришга умид боғлаган эди. 

Аммо бу режалар амалга ошмади: жавоб учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди, асосий сабаб сифатида эса майдон сифати тилга олинмоқда.

Учрашув ўтказилган стадиондаги газон шунчалик ёмон аҳволда бўлганки, икки жамоа ҳам хавфли ҳужумлар уюштиришда қийналди. Натижада «Сантос» керакли голларни ура олмади ва умумий ҳисобда мусобақани тарк этди.

Неймар ўйиндан сўнг майдон ҳолатини кескин танқид қилди.

«Майдон учун жавобгар бўлган инсонни алоҳида тилга олмоқчиман. Бундай газонда ҳеч қачон ўйнамаганман. Ишониш қийин, лекин ўйиндан бир кун олдин газонни қайта ковлаб ташлашган, бутун майдон чуқур-чуқур бўлиб қолган. Майдон биз учун деярли рақибқа айланди: нотекисликлар туфайли тўхташ ҳам, тезлашиш ҳам жуда қийин бўлди», – дея Неймарнинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Неймар «Сантос» сафида 2025 йилдан бери тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!