
Неймардан нохуш хабар
Жорий мавсумни “Сантос”да якунлаб қўйиш учун Бразилияга келган Неймар яна нохуш ҳолатга дуч келди.
33 ёшли футболчи Паулиста лигаси плей-оффида “Коринтианс” билан бўлган учрашувда кўринмади. Маълум бўлишича, Неймар ўйин олди машғулотларида шикастланган. Бу унинг ўз юртига қайтганидан кейин биринчи бор шикастланиши.
Маълумки, Неймар 2023 йилнинг ёзида ПСЖдан Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасига кўчиб ўтганидан кейин айнан жароҳатлар туфайли ўзини кўрсата олмаган эди. 2023 йилнинг октябрида Бразилия терма жамоаси сафида шикастланган футболчи бир йилдан ортиқ даволанган ва майдонга қайтиши билан яна лазаретга равона бўлганди.
Умумий ҳисобда Неймар “Ал-Ҳилол”даги бир ярим йиллик фаолияти давомида атиги еттита учрашувда қатнашган холос.
Паулиста Лигасида “Сантос” Неймарсиз рақибга 1:2 ҳислобида ютқазди ва мусобақадан чиқиб кетди.
Футбол экспертлари машҳур юлдузнинг кўп жароҳат олишини унинг жисмоний ҳолати талабга жавоб бермаслиги билан изоҳламоқда.
Фикрлар