Неймарнинг битта катта армони қолди
Европадаги фаолиятини тўхтатиб, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасига кўчиб ўтган Неймарнинг футболда ушалмаган битта катта орзуси қолди.
- Албатта, бир кун келиб, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқаман ва ҳаётимдаги энг катта орзуни амалга ошираман. Бунга ишонаман.
Лекин баъзан ҳамма нарса ҳам ўхшайвермайди. Бразилияда бир кумирим бор. Бу Зико. У жаҳон чемпионатида ютмаган. Лекин бу унда бўлган маҳорат ва қобилиятни чегараламайди. Бу таъриф менга ҳам мос тушади, - деди Неймар.
Неймар Бразилия терма жамоасида кўп гол уриш бўйича Пеленинг рекордини янгилаган. 31 ёшли ҳужумчи шу кунга қадар мамлакати бош жамоасида 124 та учрашувда майдонга тушиб, 77 та гол урган.
Фикрлар