Неймарнинг бошига стакан тегди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Бразилия миллий терма жамоаси Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин машҳур ҳужумчи Неймар мухлислар танқидига учради.

Учрашувдан сўнг айрим мухлислар майдондан чиқиб кетаётган футболчини ҳуштакбозлик билан қарши олди. Шунингдек, TNT Sports эфирида трибунадан отилган пластик стакан Неймарнинг бошига теккани кўринди.

Футболчи мухлисларнинг бу ҳаракатларидан норози бўлиб, уларга юзланган бир пайтда, жамоадошлари уни тезда кийиниш хонаси томон олиб кетди.

Ўйиндан кейинги қисқа интервьюда 34 ёшли Неймар Бразилия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Неймар терма жамоа сафида 130 та ўйин ўтказиб, рекорд даражадаги 80 та гол муаллифи ҳисобланади. У Бразилия билан 2013 йил Конфедерациялар кубоги ва 2016 йил Олимпия чемпионлигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!