Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Нигина Абдураимова чорак финалда

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Н.Абдураимова ҳамда Анастасия Захарова учрашуви бугун бўлиб ўтади

Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Андижон шаҳрида ўтаётган халқаро турнирда чорак финалга чиқди.
Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақанинг иккинчи даврасида Нигина украиналик Валерия Страхова билан рақобатлашди. Ушбу учрашувда вакилимиз ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Энди Н.Абдураимова Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкиллаштирилган турнирнинг чорак финалида россиялик Анастасия Захарова билан рақобатлашади.
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ