Нигина Абдураимова финал остонасида тўхтади

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри мезбонлик қилган ITF таснифига кирувчи турнирнинг аёллар баҳсларида ярим финал учрашувлари ўтказилди.

Эътиборлиси, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нигина Абдураимова мазкур босқичда япониялик Моюка Учижимага қарши кортга чиқди. Беллашув "кун чиқар юрт" вакиласининг 6:4, 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан поёнига етди.

Афсуски, Нигина худди шу турнирнинг жуфтлик беллашувларида чорак финалда тўхташга мажбур бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!