Нигина Абдураимова Таиландда ғолиб бўлди

Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова бош совринни қўлга киритди.
 
Соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда Нигина Абдураимова сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинини Хитой Тайпейи вакиласи Пеи Чи Лига қарши ўтказди.
 
Уч сет давом этган ўйинда теннисчимиз рақибини 6:1, 1:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақа ғолибига айланди.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Нигина Абдураимова Таиланда ўтказилган турнирда финалга қадар муваффақиятли иштирок этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!