Нигина Абдураимова ярим финалда
Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида ўтаётган халқаро турнирда Нигина Абдураимова ярим финалга йўл олди.
 
“Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақанинг чорак финалида ҳамюртимиз хитойлик Мейки Гуони 2:6, 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
 
Шу тариқа, ярим финалга йўл олган Нигина, энди финал йўлланмаси учун кореялик Су Нам Жеонгга қарши кортга чиқади.