Ник Киргиос: Айла ёнимда бўлса, бахтлиман!
Австралиялик теннисчи Ник Киргиос янги мавсумни ҳам мураббийсиз бошлаши ҳақида хабар берди.
“Мен яна мураббий топа олмадим. Аввалгидек, машғулотларни мураббийларсиз, ҳаётим мазмуни Айла Томлянович билан биргаликда давом эттираман. У ёнимда бўлса ўзимни жуда бахтли ҳис этаман. Ҳозирда у ҳам жароҳатдан сўнг ўзини анча тиклаб олган. Алйа жароҳат сабаб кўплаб мусобақаларни ўтказиб юборди. ”, дейди Ник.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ник ва хорватиялик Айла Томлянович Австралиянинг Брисбен шаҳрида машғулот ўтказмоқда
Фикрлар