Николоз Басилашвили рақибини додини берди
Zohir2018
Грузин теннисчиси ўзига келди
Грузиялик тенничи Николоз Басилашвили Гамбург шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида муваффақиятга эришди.
Кескин ва муросасиз ўтган мазкур баҳсда Николоз аргентиналик Хуана Игнасио Лондерони 6:4, 3:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа "Hamburg European Open"нинг чорак финалига йўл олган Басилашвили энди франциялик Жереми Шардига қарши кортга чиқадиган бўлди.


Изоҳлар (0)