"Сити"нинг қимматбаҳо ҳимоячиси кетмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Раян Аит-Нури фаолиятини Италиянинг етакчи жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, Туриннинг «Ювентус» клуби 25 ёшли Жазоир терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқмоқда. Аит-Нурининг трансфер қиймати тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июни охирига қадар мўлжалланган.

Ўтган мавсум Англия премьер-лигасида Аит-Нури 17 та ўйинда майдонга тушиб, икки марта голли узатма муаллифига айланди. Янги чемпионат мавсумида эса ҳимоячи ҳали бирор марта ҳам майдонга тушгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!