Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Атлетико"нинг режаси аниқ бўлди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

«Атлетико» Хулиан Альваресни қишки трансфер ойнасида молиявий фэйр-плей доирасида «Барселона»га қўйиб юбориши мумкин.

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес атрофидаги манбаларнинг қайд этишича, «Атлетико» (Мадрид) қишки трансфер ойнасида футболчини «Барселона»га қўйиб юбориши мумкин. Бу ҳақда El Chiringuito TV эфирида журналист Хосе Альварес Айя маълумот берди. 

Унга кўра, каталонияликлар молиявий фэйр-плей қоидалари доирасида қишда бу келишувни амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Ёзги трансфер ойнасида Альварес «Арсенал» учун устувор номзодлардан бири бўлган эди. Лондон клуби Леандро Троссар, Габриэл Жезус ва Габриэл Мартинелли кетганидан кейин ҳужум чизиғини кучайтириш йўлларини излаётгани хабар қилинган. Шунингга қарамай, аргентиналик футболчи «Атлетико»да қолишни маъқул кўрди. Манбаларга кўра, у узоқ вақтдан бери «Барселона»да ўйнашни орзу қилган, Лондон шаҳри эса шахсий сабабларга кўра унга маъқул тушмаган.

Шу билан бирга, журналистлар таъкидлашича, «Арсенал» январда Альварес трансфери масаласига яна қайтиши эҳтимолдан холи эмас. Лондон клуби шунингдек «Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи билан шартнома имзолаш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Бироқ француз футболчиси тўпиққа қилинган жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланиш жараёнида бўлиб, майдонга эртароқ кузда қайтиши кутилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ