Ноами Осака ўз унвонини сақлаб қолди
Ads
Япониялик теннисчи Наоми Осака Рим шаҳрида давом этаётган турнирда иккинчи ғалабасига эришди ва дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси унвонини сақлаб қолди.
 
У "Internazionali BNL d'Italia"нинг иккинчи босқич учрашувида словакиялик Доминика Цибулковадан 6:3, 6:3 ҳисобида устун келди.
 
Энди Осака Италия пойтахтида ўтаётган мусобақанинг учинчи даврасида руминиялик Михаэла Бузарнескуга қарши кортга чиқади.