Нокаутга учта икки бокчимиз Саудияда рингга кўтарилади
Рақиблар ҳам нокаутчи йигитлар бўлади
“Zuffa Boxing 13” турнири учун жанглар рўйхати тўлиқ шаклланди. Профессионал бокс кечаси доирасида ўзбекистонлик Жаҳонгир Зокиров канадалик Брендон Колантонио, Раҳматулло Бойматов эса ганалик Моро Инусах Канлага қарши рингга кўтарилади.
Бокс кечаси 14 ноябрь, шанба куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги The Venue аренасида ўтказилади.
Ушбу жуфтликлар иштирокидаги жанглар сешанба куни расман тасдиқланди.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Жаҳонгир Зокиров (2-0, 2 нокаут) ва Канада вакили Брендон Колантонио (8-2, 1 нокаут) ўта оғир вазн тоифасида олти раунддан иборат жангда ўзаро куч синашади.
Яна бир ўзбекистонлик боксчи Раҳматулло Бойматов (1-0, 1 нокаут) эса Ганадан келган Моро Инусах Канлага (10-1, 9 нокаут) қарши саккиз раундлик ярим оғир вазн тоифасида рингга чиқади.
Кечанинг марказий жангидан ўрин олган баҳсда Доминикан Республикаси вакили, WBC версияси бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Карлос Адамес (25-1-1, 18 нокаут) Уэльс боксчиси Жером Уорбертонга (18-2-2, 2 нокаут) қарши рингга кўтарилади. Жанг унвон ҳимояси учун эмас, балки совринсиз ўн раундлик учрашув бўлади.

Изоҳлар (0)