Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Норвегия маликаси Холандни қучоқлаб олди

Эрлинг бу ҳолатни ҳеч қачон унутмаса керак

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Бразилияга қарши ўйинда икки гол урди ва шу тариқа жамоасига жаҳон чемпионати 1/4 финалига йўл олочиб берди. 

Учрашув якунланганидан сўнг футболчиларнинг кийиниш хонасига Норвегия Қироллиги оиласи вакили, тахт вориси ҳисобланган малика Ингрид Александра ташриф буюрди, деб ёзади Daily Mail.

Маълумотларга кўра, Ингрид Александра укаси, шаҳзода Сверре Магнус билан бирга кийиниш хонасига кириб, терма жамоа аъзоларини ғалаба билан табриклади. У ўша пайтга келиб майкасигача ечиниб бўлган Холандни ҳам қучоқлаб қўйгани қайд этилган. 

Малика ушбу мусобақада Норвегия қироллигини отаси, ворис шаҳзода Хокон ўрнига намоён қилмоқда. Хокон рафиқаси жарроҳлик амалиётидан ўтгани сабаб уйда қолган.

Жаҳон чемпионатининг 1/4 финалида Норвегия терма жамоаси Англия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ