Норвегияликлар нега норози?
Норвегиянинг энг нуфузли Egebergs миллий мукофоти билан спортчилар 1919 йилдан бери тақдирланадилар. Бироқ битта «лекини» бор: Egebergs мукофоти совриндори «ёш авлод учун намуна, эргашиш учун модель» бўлиши лозим. Қанақасига яқин орада допинг дисквалификациясини ўтаган спортчи намуна бўла олади?
Айнан шу сабабли норвегияликлар охирги 10 йил давомида замонамизнинг энг йирик спорт мусобақаларида, жумладан Олимпия ўйинларида ўта муваффақиятли чиқишлари билан Норвегиянинг миллий ифтихорига айланган Тереза Йохаугни мукофотлашга қарши чиқмоқдалар. Дарҳақиқат, спортчи ва, эҳтимол, федерациядан ташқари, фирибгарликка аралашган сохта «ғалабалар» кимга керак?
Норвегияликларнинг фикрича, бундай спортчини қўллаб-қувватлаб кўкларга кўтариш гўё унинг ёлғонига шерик бўлишга розилик билдириб бошқа спортчиларни ҳам худди шу қинғир йўлни танлашга ундаш билан баравардир.
Манба: Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги
Фикрлар