Новак Жокович 850-ғалабасини нишонлади

Сербиялик теннисчи Новак Жокович Монте-Карло шаҳрида ўтаётган мусобақада германиялик Филипп Кольшрайберни 6:3, 4:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берган эдик.

Унинг ушбу муваффақияти профессионал теннисчилик фаолиятидаги 850-ғалабаси бўлди.

Бунга қадар мазкур натижани фақатгина Андре Агасси (870), Жон Макинрой (881), Рафаэль Надаль (929), Гильермо Вилас (991), Иван Лендл (1068), Рожер Федерер (1198) ва Жимми Коннорс (1256).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!