Новак Жокович бош совринга янада яқинлашди
Ads

Сербиялик Новак Жокович ва германиялик Александр Зверев Франция очиқ чемпионатининг чорак финал босқичида ўзаро рақобатлашди.

Ушбу учрашувда дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган Новак рақиби устидан 7:5, 6:2, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "French Open" мусобақасининг ярим финалига йўл олган  Жокович, энди австриялик Доминик Тим билан куч синашади.