Новак Жокович ғалаба қозонди
Zohir2018
Серблар японлари таслим қилди
Сербиялик теннисчи Новак Жокович терма жамоасига "Дэвис кубоги" мусобақасидаги навбатдаги очкони тақдим этди.
Мазкур мусобақанинг финал босқичи гуруҳида Сербия ва Япония терма жамоалари ўзаро рақобатлашмоқда.
Унда Новак япониялик Ёсихито Нисиокени 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу терма жамоалар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Виктор Троицки ва Янко Типсаревич тандеми Бена Маклахлан ва Ясутаку Утиямуни ҳар иккала сетда тай-брекда мағлуб этди ва терма жамоасини 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишига сабаб бўлди.

Изоҳлар (0)