Нойер ёзда фаолиятини якунлаши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси дарвозабони Мануэл Нойер 2027 йил ёзида профессионал фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда немис нашри Bild хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти тажрибали дарвозабон қидирмоқда ва шу мақсадда Англиянинг «Фулхэм» жамоаси посбони Бернд Лено номзодини кўриб чиқаяпти. Шунингдек, мавсум якунида 38 ёшли Свен Ульрайх ҳам бутсаларини михга илиши эҳтимоли борлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мануэл Нойер ҳозирда 40 ёшда. У 2011 йилда «Шальке» клубидан «Бавария»га ўтган ва шундан бери мюнхенликлар дарвозасини қўриқлаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси келаси йил ёзигача мўлжалланган.

Нойер «Бавария» таркибида барча мусобақалар доирасида 603 та ўйин ўтказган. У шу ўйинларнинг 272 тасида дарвозасини голдан соқлаб қолишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!