Нуньес «Ад-Дирия» футболчиси!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Аль-Хиляль» ҳужумчиси Дарвин Нуньес яқин орада «Аль-Дирия» клубига ўтиши мумкин.

Саудия Арабистонининг икки клуби ўртасида келишувга эришилгани хабар қилинмоқда. 

 

Маълумотларга кўра, уругвайлик форвард «Аль-Дирия» сафини ижара асосида тўлдириши кутилмоқда. Ижара шартномаси 2027 йил июнигача мўлжалланган. Янги жамоа футболчининг маошини тўлиқ ўз зиммасига олади. Шу билан бирга, келишувда Нуньесни кейинчалик тўлиқ сотиб олиш бандининг кўзда тутилмагани қайд этилмоқда.

 

Дарвин Нуньес 2025 йил августидан буён «Ливерпуль»ни тарк этганидан кейин «Аль-Хиляль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақтга қадар жамоа таркибида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва жамоадошларига 5 бор ҳал қилувчи пас йўллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!