Нурсултон Рўзибоев жанг қилади. Бироқ...
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев жароҳат сабабли "UFC 308" турниридаги Ринат Фахритдиновга қарши жанги бекор бўлганлиги маълум бўлганди. Биз ушбу воқеликка янада аниқлик киритиш мақсадида Нурсултоннинг укаси Машрабжон Рўзибоев билан боғландик. Машрабжон айни вақтда акаси билан бирга бўлганлиги сабабли, бу борада батафсил маълумот бериб ўтди.
- Ха, кутилмаганда аввалги жароҳатини яна янгилаб олди. Докторлар 2 ҳафта залга чиқмай туришни ва машғулотлардан чекланишни айтганди. Шунинг учун машғулотлар қилмаётган эди. Бироқ, барибир жанг қилмоқчи эди. 2 ҳафта ўтганидан сўнг кўрикдан ўтиб, ҳали жароҳатнинг тузалиши чўзилишигни маълум қилишди ва шундан сўнг жанг расман бекор қилинди. Бироқ, "UFC 309" турнирида октагонга кўтариладиган бўлди. Рақибга ҳам тез орада ойдинлик киритилади.
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!
Фикрлар