Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Ньюкасл» қишда Иван Тонини трансфер қилиши мумкин

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Ньюкасл» Саудияда «Ал-Аҳли» сафида ўйнаётган Айвен Тонини қишки трансфер ойнасида 20 миллион евро атрофида сотиб олишга қизиқмоқда.

Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клубида ўйнаётган англиялик ҳужумчи Иван Тони фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, футболчига «Ньюкасл» қизиқиш билдирмоқда. «Харсанг қушлар» январь ойида 30 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин. Тонининг трансфер қиймати 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Англиялик футболчи 2024 йилдан буён «Ал-Аҳли» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Саудия клуби билан шартномаси 2028 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади.

Иван Тони жорий мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ