Ўзбек ҳимоячиси: Луис Диас ҳам оддий одам
Унинг ҳам икки қўли, икки оёғи бор
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустамжон Ашурматов журналистлар билан суҳбатда 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Колумбияга қарши бўладиган учрашув ҳақида фикр билдирди.
Ашурматовнинг таъкидлашича, у юлдузлардан бири ҳисобланган колумбиялик ҳужумчи Луис Диасга қарши майдонга тушишга тайёр. Ҳимоячига кўра, Диас ҳам бошқа футболчилар каби оддий инсон.
- Унинг ҳам икки қўли, икки оёғи бор. У ҳам хатога йўл қўйиши мумкин, биз эса ўзимизни кўрсатишни истаймиз. Катта футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, — деди Ашурматов.
Эслатиб ўтамиз, Луис Диас клуб даражасида мюнхенлик "Бавария" шарафини ҳимоя қилади.

Изоҳлар (0)