Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон U-16 ёшлар терма жамоаси назорат учрашувида юртимиз клуби «Дўстлик»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, беллашув 6:0 ҳисобида якунланди. 

Терма жамоа таркибида Яҳё Бахтиёров дублга эришган бўлса, Рўзимурод Рўзимуродов, Беҳруз Саматов, Камолиддин Акбаралиев ва Улуғбек Хайруллаев рақиб дарвозасини бир мартадан ишғол этди.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси учрашувни қуйидаги таркибда бошлади: Жасур Баҳриддинов, Хўжиакбар Зулфиқоров, Азизилло Эркинжонов, Абдулазиз Бобиров, Рўзимурод Рўзимуродов, Яҳё Бахтиёров, Ҳасан Уралов, Файз Очилов, Абдуллох Холмаматов, Ҳусан Уралов ва Шоҳжаҳон Турақулов.

Иккинчи бўлимда жамоа таркибига бир қатор ўзгаришлар киритилди. Захирадан майдонга Бердиев, Тиллаев, Баҳодиров, Насруллоев, Абдувалиев, Маматов, Абдужалилов, Ўскенбоев, Шухратиллаев, Эшбоев, Хайруллаев, Акбаралиев, Рузимуродов ва Саматов туширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!