Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ўзбекистон Испания ва Уругвай билан ўйнайди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ўйинлар шу ҳафта Испанияда бўлади

Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, икки назорат учрашуви ўтказиш учун Испаниянинг Альбир шаҳрига йўл олди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Сергей Чигодаев шогирдлари 25 август куни Уругвай U-17 терма жамоасига қарши майдонга тушади. 

27 август санасида эса Испания ёшлар терма жамоасига қарши баҳс ўтказиш режалаштирилган. Ҳар икки ўйин ҳам Альбир шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур назорат учрашувлари Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик дастурининг муҳим қисми ҳисобланади. Мусобақа 19 ноябрдан 13 декабрга қадар Қатарда ўтказилиши белгиланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ