Ўзбекистон жаҳон чемпионати саралашидаги рақибларини билиб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2027 йилги футбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати саралаши плей-офф босқичининг дастлабки раундидаги рақиблари ва ўйинлар тақвимини билиб олди.

Қуръа ташлаш маросими Цюрих шаҳрида ўтказилди. Мидори Хонда шогирдлари олти жамоадан иборат гуруҳга тушди. Бу босқичда ҳар бир жамоа турли саватлардан чиққан рақибларига қарши биттадан ўйин ўтказади.

Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинлар тақвими:
1-тур: Ўзбекистон — Папуа — Янги Гвинея;
2-тур: Ўзбекистон — Гана;
3-тур: Жанубий Африка Республикаси — Ўзбекистон.

Дастлабки раунд учрашувлари жорий йилнинг 24 ноябридан 5 декабригача бўлиб ўтади. Турнир якунларига кўра умумий жадвалда энг кўп очко тўплаган икки жамоа саралашнинг финал босқичига йўл олади. 

2027 йил февраль ойида дастлабки босқич ғолиблари УЕФА, КОНКАКАФ ва Венесуэла вакиллари билан бирга жаҳон чемпионатига чиқиш учун ажратилган учта йўлланма учун кураш олиб боради.

Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2027 йил 24 июндан 25 июлгача Бразилияда ўтказилади. Турнирнинг ҳал қилувчи баҳси машҳур «Маракана» стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!