Ўзбекистон мухлисларига чипталар қандай тақсимланди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионати учун ўзбекистонлик мухлисларга тахминан 14 мингта чипта ажратилган. Бу ҳақда Spot.uz хабар берди.

Манба маълумотига кўра, гуруҳ босқичи ўйинлари учун жами 14 073 та чипта Ўзбекистон мухлислари ихтиёрига топширилган.

Шулардан қарийб 8 мингтасини фанатлар тўғридан-тўғри FIFA орқали — тасодифий танлов тизими ва очиқ савдолардан фойдаланиб сотиб олган.

Қолган 6009 та чипта эса олдиндан буюртма асосида Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, мамлакт спорт вазирлиги, футбол клублари, давлат идоралари, спонсорлар ҳамда АҚШдаги ватандошлар ташкилоти орқали тақсимлангани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор қатнашган 2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаёқ тўхтаб қолди. Жамоа "K" гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб, уч учрашувнинг барчасида мағлубиятга учради: Колумбияга қарши — 1:3, Португалияга қарши — 0:5, ДР Конгога қарши — 1:3.

Турнирни очколарсиз тарк этганига қарамай, терма жамоа ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очди. Мундиалларда Ўзбекистон терма жамоасининг илк голлари муаллифлари сифатида Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов номлари тарихга кирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!