Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ўзбекистон рейтингида жиддий ўзгариш бўлди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Энди бошқа ракетка устаси етакчи

Теннисчи Мария Тимофеева Ўзбекистон аёллар теннисида янги биринчи ракеткага айланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.

«Мария Тимофеева — Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси!

Янгиланган WTA рейтингида Мария Тимофеева 63-поғонага кўтарилиб, ўзининг шахсий рекордини янгилади. Ундан аввалги энг яхши натижаси 68-ўрин эди.

Pekin шаҳрида ўтказилган WTA 1000 турнирда Тимофеева саралаш босқичини муваффақиятли ўтаб, асосий тўрда учинчи даврагача етди. Ушбу мусобақада қайд этган натижаси учун у 135 рейтинг очкосини қўлга киритди ва шу ҳисобига ўз позициясини сезиларли яхшилади.

Бундан олдин Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси мақомига Камилла Рахимова эга эди. Янги рейтингда Камилла 69-ўринни эгаллаган бўлса, Мария 63-поғонада жойлашди. Шу тариқа, Тимофеева Ўзбекистон аёллар теннисида расман биринчи ракеткага айланди», — дея қайд этилган федерациянинг Instagram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Тимофеева ва Рахимова 2025 йилнинг охирида Россия терма жамоасидан воз кечиб, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишни бошлаган эди. Мариянинг спорт фуқаролигини алмаштириши 2025 йил 20 октябр куни расман тасдиқланиб, унинг WTA профилида акс этди. Камилланинг Ўзбекистон термасига ўтгани ҳақида эса 2025 йил 1 декабрда маълум қилинган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ