Ўзбекистон йирик ҳисобда зафар қучди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Айти ва Нагоя (Япония) шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинлари–2026 доирасида 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги футбол мусобақасида Ўзбекистон ва Филиппин ёшлар терма жамоалари ўртасидаги гуруҳ босқичи биринчи тур учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашув ўзбекистонлик ёш футболчиларнинг йирик ғалабаси билан якунланди — 5:1. Ўзбекистон таркибида Муҳаммадали Ўринбоев 30-дақиқа, Саидумархон Саиднуруллаев 60 ва 71-дақиқаларда, Рузибой Файзуллаев 73-дақиқа, шунингдек, Муҳаммадали Реимов 79-дақиқада гол урди. 

Филиппин терма жамоасининг ягона голига эса 62-дақиқада Джошуа Мерино муаллифлик қилди. 48-дақиқада филиппинлик футболчи Гэвин Мюнс майдондан четлатилганидан сўнг, ўзбекистонликлар бир нафар кўп футболчи билан ўйнаш имкониятига эга бўлди.

Гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ўзбекистон 18 сентябрь куни Кувейтга қарши майдонга тушади. Шу куни Филиппин терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!