Ўзбекистоннинг рақиби таркибни эълон қилди
Қозоғистон U-17 ёшлар терма жамоаси кузги тайёргарлик босқичини Шимкент шаҳрида ўтказади. Жамоа бу ерда тўртта халқаро ўртоқлик учрашуви ўйнайди, деб хабар бермоқда Sports.kz сайти.
Қозоғистон ёшлар термасига Ўзбекистон ва Россия ёшлар терма жамоалари рақиблик қилади. Барча учрашувлар «Намис» стадионида бўлиб ўтади.
Дастлабки икки беллашув Ўзбекистон ёшлар термасига қарши ўтказилади. Ушбу ўйинлар 25 ва 28 сентябрь кунларига белгиланган. Шундан сўнг Қозоғистон U-17 жамоаси Россия ёшлар термасига қарши яна икки ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ўйинлар 2 ва 5 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Терма жамоа ихтиёрига 27 нафар футболчи жалб этилган:
Дарвозабонлар: Абай Заманбек (КФФ Академияси), Матвей Ковальчук («Қайрат»), Нурсултан Солтангази («Каспий»);
Ҳимоячилар: Кирилл Плачинда, Георгий Гречка, Алихан Абди, Ильдар Датхабаев, Ислом Рашидов, Яҳё Байменов (барчаси — «Қайрат»), Михаил Турищев, Данияр Каси (иккаласи ҳам — КФФ Академияси), Темур Султаниасов («Ордабоси»);
Ярим ҳимоячилар: Давид Заречний (КФФ Академияси), Амир Оспанов, Али Садырбаев (иккаласи ҳам — «Шахтёр»), Нурали Бижанов («Актобе»), Алихан Ақилбаев, Дарин Ибадилда, Нурали Салимов (барчаси — «Қайрат»), Абдулла Бапишев («Магдебург», Германия);
Ҳужумчилар: Артём Шалыгин (КФФ Академияси), Тамерлан Сарсимбаев, Радмир Вдовин (иккаласи ҳам — «Қайрат»), Ануар Толенди («Астана»), Салим Ҳасанов («Вильярреал», Испания), Алмат Сапархан («Ордабоси»), Тимур Казанцев («Шахтёр»).

Фикрлар