Ўзбеклардан яна бир сенсация

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Самарқандда ўтаётган шахмат бўйича Жаҳон Олимпиадасининг еттинчи турида Хитой терма жамоаси устидан муҳим ғалабага эришди.

Учрашув умумий 3:1 ҳисобида ўзбек шахматчилари фойдасига якунланди. 

Биринчи тахтада ўйнаган Нодирбек Абдусатторов оқ фигуралар билан собиқ жаҳон чемпиони Дин Лижэнни мағлуб этди. 

Яна бир ҳал қилувчи очкони терма жамоага аввалги тур қаҳрамони Нодирбек Якуббоев олиб келди — у Юй Янъини енгди. 

Жавоҳир Синдаровнинг Вэй Ига қарши ва Мухиддин Мадаминовнинг Сюй Сянъюйга қарши ўйинлари дуранг билан тугади.

Хитой терма жамоаси мусобақа олдидан Ўзбекистон учун асосий рақиблардан бири сифатида кўриларди. Олимпиаданинг олтинчи турида ҳам мезбонлар яна бир кучли даъвогар — Ҳиндистон терма жамоасини мағлуб этган эди. 

Ҳозирча Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси барча учрашувларда зафар қучган ягона жамоа сифатида турнир жадвалида якка етакчиликни сақлаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!