Облак "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи

  • 10 июнь, 2019, 22:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби дарвозабони Ян Облак фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли словениялик посбон "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, Облак апрелда жамоаси билан амалдаги шартномани узайтирган эди. Бироқ, унинг сўзларига кўра шартнома янгилангани билан ундаги бандлар ўзгаришсиз қолган.

Ўз навбатида МЮ Облакни жамоадан кетиши кутилаётган Давид де Хеа ўрнига муносиб кўрмоқда.

Маълумот учун, Ян Облак ўтган мавсум “Атлетико” сафида Ла Лигада жами 37та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 20тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!