Одил футболдан кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Марокаш терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Одил Таарабт 37 ёшида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

У ўз карьераси давомида «Бенфика», «Милан» ва «Тоттенхэм» клублари каби машҳур жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Сўнгги мавсумларда эса футболчи Бирлашган Араб Амирликларининг «Шаржа» клубида тўп суриб келаётган эди.

«Мен бу кун албатта келишини билардим: энди бу бобни ёпиш вақти етди. Жуда кўп йиллар давомида футбол ҳаётимнинг муҳим қисми бўлди. Ёруғ паллалар ҳам, қийин дамлар ҳам бўлди, хатолар ҳам қилдим, эсдан чиқмайдиган кечалар ҳам бўлди… ҳаммасидан оз-оздан учради», – дея Одил Таарабтнинг сўзларини derbyderbyderby.it нашри келтиради.

Одил Таарабт 2009 йилдан 2022 йилгача бўлган давр мобайнида Марокаш миллий жамоаси таркибида 30 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!