Одилхон Камоловнинг кейинги рақиби маълум
Javohir Malikov
Кейинги ҳафта Тбилиси шаҳрида "Max Fight 14" турнири бўлиб ўтади.
28 февраль куни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида ММА ва кикбоксинг бўйича "Max Fight 14" турнири бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, унда ўзбекистонлик ММА устаси Одилхон Камолов (8-5) ҳам иштирок этиб, украиналик Станислав Шаболтас(4-15)га қарши жанг қилади. Шунингдек, мазкур оқшомда яна бир ҳамюртимиз Улуғбек Икашев (11:0) ва Озарбайжон вакили Амил Мустафаев (3-11) билан тўқнаш келса, спортчимиз Сардор Очилов (3-3) мезбонлар вакили Саба Сазашвили (5-5)га қарши кураш олиб бориши режалаштирилган.

Мазкур қарама-қаршиликлар Ўзбекистон вақти билан соат 13:00 да ўтказилади.

Изоҳлар (0)