Оғир атлетика. Акбар Жўраев Жаҳон кубогида тенгсиз! Шарофиддин Амриддиновда бронза!

Кеча Таиланддаги Жаҳон кубогининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида "А" гуруҳ баҳслари якунланди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Акбар Жўраев даст кўтаришда 189 кг , силтаб кўтаришда 227 кг ва иккикураш натижасига кўра 416 кг натижа билан уччала йўналишда ҳам олтин медалга сазовор бўлди. 

Ушбу вазн тоифасида иштирок этган яна бир вакилимиз Шарофиддин Амриддинов эса даст кўтаришда 170 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди. Ёш спортчимиз силтаб кўтаришда 208 кг ва иккикураш натижасига кўра 378 кг натижа билан мос равишда 5- ва 4-ўринларни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!