Оғир атлетика: ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қайси давлат вакиллари етакчи?

Хабарингиз бор, 17-июлдан Тошкент шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қиляпти. Мусобақанинг дастлабки икки кунида Ветнам, Филиппин, қолаверса Ҳиндистон терма жамоаси аъзолари ажойиб натижалар қайд этишди.

Ҳозиргача мусобақа доирасида ўсмирлар ўртасида -49 кг ва -55 кг, ўсмир қизлар ўртасида -40 кг ва -45 кг вазн тоифаларида, ёшлар ўртасида -55 кг ҳамда қизларда -49 кг вазн тоифаларида ғолиблар номи маълум бўлди.

Эътиборлиси, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида бир қатор рекордлар қайд этилди.

Осиё чемпионати-2022

Ўсмирлар, -49 кг

1. Буи Минҳ Дао (Ветнам) – 196 кг (85 кг даст кўтариш +111 кг силтаб кўтариш),

2. А Тиеу (Ветнам) – 195 кг (91+104),

3. Делос Сантос (Филиппин) – 186 кг (83+103),

-55 кг

1. К Дуонг (Ветнам) – 256 кг (113+143),

2. Дуонг Туан Киет (Ветнам) – 248 кг (122+136),

3. Умаров Ерассйл (Қозоғистон) – 228 кг (104+124),

Ўсмир қизлар, -40 кг

1. Анжелина Cолониа (Филиппин) – 134 кг (62+72),

2. Дуонг Тҳи Ким Ен (Ветнам) – 129 кг (56+73),

3. Аканкша Вявҳаре Кишор (Ҳиндистон) – 125 кг (55+70),

-45 кг

1. Росе Жеан Рамос (Филиппин) – 153 кг (70+83),

2. Нгуен Тҳи Ҳоаи (Ветнам) – 146 кг (66+80),

3. Соумя Далви (Ҳиндистон) – 145 кг (63+82),

Ёшлар, -55 кг

1. До Ту Тунг (Ветнам) – 259 кг (116+143),

2. Сатрио Ади Нугрохо (Индонезия) – 252 кг (111+141),

3. Дуонг Туан Киет (Ветнам) – 248 кг (122+136),

Қизлар, -45 кг

1. Ҳаршада Шарад Гаруд (Ҳиндистон) – 157 кг (69+88),

2. Росе Жеан А. Рамос (Филиппин) – 153 кг (70+83),

3. Нгуен Тҳи Тҳу Ҳоаи (Ветнам) – 152 кг (68+84).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию