
ОКМК навбатдаги назорат баҳсида дуранг ўйнади
Суперлиганинг кейинги мавсумига жиддий тайёргарлик кўраётган ОКМК клуби навбатдаги назорат ўйинида иштирок этди.
Жамоа навбатдаги баҳсда Россиянинг "Урал" клубигаа қарши баҳс олиб борди. Дубайнинг "Jebel Ali Sport Centre" стадионида ўтган мазкур беллашувда томонлар кучи тенг келди - 1:1.
"Кончилар" сафида ягона голга 49-дақиқада Айсаров муаллифлик қилган бўлса, рақиб жамоадан Кузнецов 63-дақиқада жавоб қайтарди.
Маълумот учун, ОКМК БААдаги дастлабки назорат ўйинида ЦСКА билан куч синашган. Якунда москваликлар 1:4 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган.
Фикрлар