Олимпиада чемпиони Рашитов ва қолган таэквондочиларимизнинг жаҳон рейтингидаги ўрни қандай?

TIGGO 2 PRO

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турларига қаратилаётган улкан эътибор ва федерация ҳамда ассоциациялар мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ўзбек спортчилари юксак марраларни забт этаётганига дунё ҳавас билан қарамоқда.

Ана шундай эътибор ва ғамхўрликлар, спортчилар учун яратилаётган кенг имкониятлар самарасида таэквондо WT бўйича бир қатор ёш иқтидорли спортчиларимиз дунё ареналарида нималарга қодир эканини кўрсатмоқда.   

Бунинг мисолини Бутунжаҳон таэквондо иттифоқининг март ойи учун янгиланган жаҳон рейтингида спортчиларимизнинг қайд этган ўринларида кўришимиз мумкин.  

Қуйида ушбу янгиланган рейтингдаги таэквондочиларимиз ўрни билан танишасиз:  

Эркаклар: 

-54 кг: 19. Мирдиёр Мирайимов (17.20), 20. Жаҳонгир Худойбердиев (15.60);  

-58 кг: 26. Камронбек Мансуров (21.52);  

-68 кг: 1. Улуғбек Рашитов (210);  

-74 кг: 18. Нажмиддин Қосимхожиев (18.00);  

-80 кг: 5. Жасурбек Жайсунов (70.24);  

-87 кг: 18. Шуҳрат Салаев (14.32);

+87 кг: 8. Никита Рафалович (40.24), 14. Марат Мавлонов (26.00);  

Аёллар:  

-53 кг: 23. Лайло Зайниддинова (13.20);  

-67 кг: 8. Озода Собиржонова (54.00);  

-73 кг: 10. Гулсанам Алижонова (18.00);  

+73 кг: 2. Светлана Осипова (143.60)  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!