Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Олисе биринчи марта майдондан ҳайдалди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бу натижага таъсир қилди

«Бавария» ярим ҳимоячиси Майкл Олисе Чемпионлар лигаси умумий босқичидаги «Викинг»га қарши ўйинни муддатидан олдин тарк этди.

Франция терма жамоаси номзоди 73-дақиқада майдондан четлатилди. У бир вазиятнинг ўзида қоидани қўпол бузгани учун қаторасига икки марта огоҳлантирилиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. 

WhoScored портали маълумотича, 24 ёшли футболчи катталар футболида илк бор қизил карточка олди. Унинг аввалги ҳайдалиши 2019 йил бошига тўғри келади – ўшанда Олисе Англиянинг «Рединг» ёшлар жамоаси сафида ўйнаган эди.

«Бавария» бир ўйинчидан айрилгач, устунликни сақлаб қололмади. «Викинг» асосий вақтнинг 90-дақиқасида ҳисобни тенглаштириб, сенсацион дурангни қўлга киритди – 3:3. Учинчи тайм ўртасигача норвегияликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ